Навоийда Туризм кўчаси ташкил этилади

Сақлаш
16:24 / 10.01.2022 834 0

Навоий вилоятининг Навоий шаҳридаги марказий кўчалардан бирида «Туризм кўчаси» ташкил этилади.

 

Туризм кўчаси шаҳарнинг Ислом Каримов, Амир Темур ва Меъморлар кўчалари кесишмасида 1,5 км масофада барпо этилиб, Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи бўйлаб ўтиши режалаштирилган.

 

Кўчанинг кириш қисми Туризм кўчасини акс эттирувчи стелла ва йўлаклар бўйлаб янги гранит тошлари билан безатилади. Бундан ташқари, пиёда ва велосипед йўлаклари ташкил этилиши, янги ўриндиқлар, ёритиш чироқлари ўрнатилади ҳамда икки селфи зонаси қурилиши белгиланган.

 

Ҳудудда кичик архитектура шакллари (МАФ) ўрнатилиб, санитария гигиена пункти ва туристик ахборот маркази, рангли мусиқали фавворалар, маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун меҳмонхона, овқатланиш жойлари барпо этилиши, 7 та меъморий ечими бир-бирига ўхшамайдиган замонавий салқин ичимликлар савдо нуқтаси ташкил этилиши кўзда тутилган.

 

Шунингдек, Туризм кўчаси тўлиқ Wi-Fi билан таъминланади. Барча ёшдаги меҳмонлар ҳамда сайёҳлар учун китоб мутолаа қилиш ва ҳордиқ чиқариш учун махсус жойлар ташкил этилади.

 

Туризм кўчаси лойиҳасини 2022 йилнинг 4-чорагига қадар якунлаш режалаштирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//