Сиёсат
Ўзбекистон Президенти администрацияси фармойиши билан икки департамент бошлиғига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг фармойиши билан:
Элмурод Иқболжон ўғли Нажимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига;
Ҳикматилла Шуҳратилла ўғли Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, Ҳикматилла Убайдуллаев AIM Лабънинг асосчиси ва раҳбаридир. У илгари Президент администрацияси тузилмаларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаган. Хусусан, Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизматига раҳбарлик қилган, шунингдек, Миллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди матбуот котиби лавозимида ишлаган. 2022—2023 йилларда Президент администрациясида АКТ ва жамоат лойиҳалари бўйича етакчи маслаҳатчи вазифасини бажарган.
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Маданият
Жамият
77449
Жамият
56559
Жамият
55746
Жамият
50820
Жамият
//
Изоҳ йўқ