ChatGPT бепул репетиторлик режимини жорий қилди

Сақлаш
17:22 / 31.07.2025 128 0

OpenAI ChatGPTда репетитор ўрнини босувчи янги таълим режимини тақдим этди. Бу ҳақда газета.ру нашри хабар берди.


Билимларни босқичма-босқич мустаҳкамлашга қаратилган Study Mode режими фойдаланувчига нафақат тайёр жавобларни олиш, балки топшириқ ва мавзуларни қадамма-қадам тушуниш имконини ҳам беради. Бу эса маълумотни чуқурроқ ўзлаштиришга ёрдам беради.


Функция тизимда рўйхатдан ўтган барча тариф режасидаги фойдаланувчилар, шунингдек, аъзоликнинг бепул версиясидагилар учун ҳам мавжуд. Таълим версиясига ChatGPT Edu режими бир неча ҳафта ичида қўшилади.


Компания бу инновацияни уй вазифаларини бажаришда, имтиҳонга тайёрланиш ва янги мавзуларни ўзлаштиришда ёрдамчи восита сифатида жорий қилган. Бунда фойдаланувчига ўзига мос ва қулай услубни танлаш — амалиётга ёки визуал тушунтиришга урғу бериш, шунингдек, жорий билим даражаси ва мақсадини белгилаш таклиф қилинади.


Бу режимда чат-бот худди рақамли репетитор каби ишлайди: тайёр жавобларни тақдим қилмайди, балки аниқлаштирувчи саволлар ва маслаҳатлар бериш орқали фойдаланувчи мустақил қарор қилиши учун йўналиш беради. OpenAI таъкидлашича, мазкур режим ўқитувчи ва таълим соҳасидаги мутахассислар иштирокида ишлаб чиқилган бўлиб, у ChatGPTнинг таълим бериш салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган илк қадам бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

10:30 / 11.08.2025 0 11
Xalq banki filialida omonat pullari talon-toroj qilindimi?

//