Сиёсат
Германияда энди нафақат ҳамширалар, балки исталган йўналишдаги ўзбекистонлик ўрта тиббиёт ходимлари ишлаши мумкин.
Миграция агентлиги маълум қилишича, агентлик Германиянинг Bildung & Beruf GmbH компанияси билан ҳамкорликда «Парваришловчи ҳамшира» лавозими бўйича янги иш ўринларини таклиф этмоқда.
Бўш иш ўринлари сони 60 та. Ойлик маош: 1800–2200 евро, уй-жой ижараси ва овқатланиш харажатлари номзод ҳисобидан қопланади.
Талаблар: камида 1 йиллик иш тажрибаси (ҳамширалик соҳасида), немис тилидан А2+ ёки Б1 даражадаги сертификатга эга бўлиш, 18–40 ёш оралиғида бўлиш, судланмаган ва соғлом бўлиш.
Тиббиёт коллежи (3 йиллик) ёки олий тиббий таълим (бакалавр) дипломи (исталган тиббиёт йўналишида) афзаллик беради. Авиачипта, трансфер, расмий рўйхатдан ўтиш харажатлари ва тиббий суғурта қоплаб берилади.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77729
Жамият
56710
Жамият
55934
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ