
Жамият
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 2025 йилнинг биринчи ярмида аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, 2025 йилнинг январь–июнь ойларида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 41 051 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери расмийлаштирилган. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан тазйиқ ва зўравонликка учраган 11 914 нафар аёлга кундузги ижтимоий хизматлар кўрсатилган.
Шунингдек, 4 006 нафар хотин-қизга бирламчи кўмак хоналарида ижтимоий ёрдам берилган. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида эса 512 нафар аёл ҳамда 709 нафар уларнинг фарзанди жойлаштирилиб, уларга зарур ижтимоий хизматлар тақдим этилган.
Таъкидланишича, зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерисиз ҳам ижтимоий хизматлар кўрсатилади.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ