
Илм-фан
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси мажлисининг 2025 йил 30 июлдаги 62-сон баёнига биноан ўзбек тили қоида ва меъёрлари асосида шакллантирилган ҳамда расмий муомалага киритиладиган янги сўз ва атамалар рўйхати тасдиқланди, деб ЎзА хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сонли «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан тасдиқланган 2020 – 2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепциясида илмий асосланган янги сўз ва атамаларни мунтазам равишда расмий муомалага киритиб бориш вазифаси белгиланган.
Ижрони таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси мажлисининг 62-сон баёни қабул қилинди. Ушбу баёнга кўра, ўзбек тилида қўлланилиб келаётган 40 та хорижий атама ўзбекча муқобилларига алмаштирилди.
Ушбу жараёнда ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти билан ҳамкорликда иш олиб борди, шунингдек, мазкур департаментнинг экспертлар гуруҳида хорижий атамалар муҳокамадан ўтказилди.
Қайд этилишича, алмаштирилиши лозим бўлган 40 та хорижий атаманинг миллий муқобилларини аниқлашда ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти тилшунослари ушбу атамалар тегишли соҳа вакиллари билан мунтазам мулоқотда бўлган. Шунингдек, хорижий атамалар ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамадан ўтказилган, тилимиз тақдирига бефарқ бўлмаган юртдошлар таклифлари ҳисобга олинган. Атамалар комиссиясининг Фанлар Академияси институти олимларидан иборат ишчи гуруҳи ушбу янги сўз-атама бўйича ўз таклифларини март ойида билдирган эди.
Энди расмий идоралар қуйидаги 40 та хорижий атаманинг ўзбекча муқобилини қўллаши лозим:
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ