
Маданият
Айни кунларда Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва дўстликни тараннум этувчи анъанавий «Дўстлик» фестиваллари бўлиб ўтмоқда.
Бугун, 30 июль куни ҳам «Умуммиллий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг муҳим асоси» мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.
Халқлар дўстлиги куни муносабати билан ўтказилган мазкур тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой, Россия, АҚШ каби давлатлардан келган олимлар, экспертлар ҳамда хорижий ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқлар дўстлиги куни муносабати билан йўллаган байрам табригини Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Руслан Давлетов ўқиб эшиттирди.
Конференция ишида умуммиллий бирдамлик, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, халқ дипломатиясини ривожлантириш, хориждаги ватандошлар билан алоқаларни кучайтириш масалалари асосий муҳокама марказида бўлди.
Маълумот учун, 2021 йил 10 февралда қабул қилинган давлат қонуни билан 30 июль Ўзбекистонда «Халқлар дўстлиги куни» этиб белгиланган.
Бугунги кунда жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, умуммиллий ҳамжиҳатлик ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлаш Ўзбекистон сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.
Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, 16 та диний конфессия вакиллари тинч-тотув истиқомат қилиб келмоқда. Турли миллатлар ва элатларнинг маданияти, тили, урф-одатлари, қадрият ва анъаналарини сақлаш ҳамда ёш авлодга етказиш мақсадида 157 та миллий маданий марказ фаолият юритмоқда.
Миллий маданий марказлар фаолиятини ривожлантириш учун ҳудудларда «Дўстлик уйлари» ташкил этилган бўлиб, ҳар йили Парламент фонди уларни молиявий қўллаб-қувватлайди.
Мактабларда таълим 7 тилда олиб борилмоқда. Миллий теле- ва радиоканаллар 12 тилда эфир узатаётган бўлса, газета ва журналлар 14 та тилда чоп этилмоқда.
Таъкидланишича, айни вақтда биргина давлат фуқаролик хизматида 5 мингга яқин 35 та миллат вакиллари меҳнат қилади.
Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 12,7 фоиз, маҳаллий Кенгашларда 11,2 фоиз депутат турли миллат ва элат вакили ҳисобланади.
Конференция давомида «Янги Ўзбекистон тинчлик, инсонпарварлик ва бағрикенглик диёри» номли китоб-альбоми тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Тадбир якунида бир қатор фидоийлар «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Илм-фан
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ