Жамият
«Ўзгидромет» ҳафта давомида қадай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.
Унга кўра, 10 январь, душанба куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича нисбатан салқин ҳаво массаси таъсири сақланиб туради. Кундуз кунги ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқни ташкил этади.
11–13 январь кунлари республика ҳудудлари бўйича асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 13 январда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир, баланд тоғли ҳудудларда қор ёғади.
Республика ҳудудидан совуқ ҳаво массаси аста-секин чекинади ва ҳафта ўртасига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари 3-6 даража илиққача, кундуз кунлари 9-12 даража илиққача кўтарилади.
14 январда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нисбатан нам, аммо илиқ ҳаво массаси кириб келади. Республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Айрим туманларда шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати яна 2-4 даражага кўтарилади ва қиш фаслининг ўртаси учун бўлган меъёрий қийматлардан 3-5 даражага юқори бўлади.
Республиканинг айрим ҳудудларида туман кузатилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77831
Жамият
56765
Жамият
55996
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ