
Спорт
Гретсия пойтахти Афина шаҳрида спорт курашлари бўйича У17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Юнон-рум кураши бўйича вазни 48 килограммгача бўлган Бунёд Ҳасанов жаҳон чемпионлиги учун қозоғистонлик Нурдавлат Кумарулига қарши гиламга чиқди ва 10:1 ҳисобида ғалабага эришди. Шунингдек, 80 килограммгача вазнда ҳамюртимиз Абдулазиз Холмирзаев сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувини грузиялик Лука Мартиашвилига қарши ўтказиб, якунда 14:7 ҳисобида ғолиб бўлди.
Энди юнон-рум кураши баҳсларида яна икки нафар ўзбекистонлик курашчи финал босқичида гиламга чиқади. Дастлаб -51 килограммгача вазнда Отабек Турсунов озарбайжонлик Ҳикмат Ҳагвердиев билан олтин медал учун курашча, -71 кг. тоифасида Беҳрузбек Валиев гретсиялик Димитриос Соулисга қарши чемпионлик даъвосида иштирок этади.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ