Маданият
29-июль куни Маданият вазирлиги биносида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Таджиханов, Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси ўринбосари Элмурод Нажимов, вазирлик марказий аппарати вакиллари ҳамда ҳудудий студиялардан соҳа вакиллари иштирок этишди.
Йиғилиш давомида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори, Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмоновнинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан маданият вазирининг тегишли буйруғига асосан, театр директори лавозимига тайинланган Алибек Кабдурахмонов жамоага таништирилди.
Вазир Озодбек Назарбеков лавозимга тайинланган Алибек Кабдурахмоновнинг фаолиятига муваффақият тилаб, ўз билим ва иқтидорини соҳа ривожи учун сафарбар этишига ишонч билдирди.
Шунингдек, вазирнинг биринчи ўринбосари Авазхон Таджиханов ҳам лавозимга тайинланган Алибек Кабдурахмоновни табриклаб, фаолиятига муваффақият тилади.
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
Илм-фан
77412
Жамият
56524
Жамият
55716
Жамият
50781
Жамият
//
Изоҳ йўқ