
Жамият
29-июль куни Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда маиший коррупцияга қарши курашишга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Бу жудаям долзарб, кўпчилик аҳолига дахлдор масала. Чунки коррупсиявий ҳолатларнинг 75 фоизи шаҳар ва туманларда маиший шаклда бўлмоқда.
Бугунги кунда прокуратура тизимидаги Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ва илмий-тадқиқот марказида 200 дан ортиқ мутахассис таҳлил билан шуғулланяпти. Ҳуқуқ-тартибот идораларида 100 мингдан зиёд ходим коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлаяпти.
“Лекин кўп ҳолларда бу иллатнинг сабаблари четда қолиб, оқибати билан курашилаяпти. Коррупцияга йўл қўймайдиган превентив чоралар ҳали етарли эмас. Ҳар куни одамларнинг иши тушадиган ҳокимлик, кадастр, банк ва солиқ идораларида бюрократия, “коррупсиявий туйнуклар” тўлиқ йўқолгани йўқ”, деб таъкидланади манбада.
Тақдимотда шу борадаги қўшимча чора-тадбирлар муҳокама қилинган.
Ҳозирда мамлакатда 43 та назорат идораси бор. Ҳамма вазирликларда комплаенс назорат бўлимлари ташкил этилган. Аввало, уларнинг самарадорлигини ошириш вазифаси қўйилди. Вазирлик ва идоралар ҳузуридаги инспекцияларнинг бу борадаги фаолиятига ҳам танқидий муносабат билдирилди.
Президент коррупциянинг фақат камайгани эмас, қанчасининг олди олинганига қараб, давлат идоралари фаолиятини баҳолаш кераклигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ер ажратиш бўйича шаффоф тизим жорий қилинган. Лекин, жойларда бу борада ноқонуний хатти-ҳаракатлар ҳалигача учраб турибди. Шу боис кадастр, “Ўзбеккосмос”, қурилиш ва бошқа тегишли ташкилотлар маълумотларини таҳлил қилиб, бундай ҳолатларга бутунлай чек қўйиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Прокуратура тизимини тўлиқ рақамлаштириш ва барча соҳалар устидан “рақамли назорат” ўрнатиш зарурлиги таъкидланди.
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида парламентнинг масъул қўмиталарига маҳаллагача тушиб, коррупсион ҳолатларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, давлат харидларида тўғридан-тўғри шартномаларни камайтириш, ёшлар ўртасида коррупцияга муросасизлик муҳитини шакллантириш каби долзарб масалаларда тавсиялар берилган эди.
Тақдимотда бунга масъуллар бажарилган ишлар тўғрисида ахборот берди.
Маданият
Спорт
Сиёсат
Жамият
Спорт
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ