Ер томонга бегона объект учиб келмоқда

Сақлаш
18:27 / 29.07.2025 13 0

Олимлар Ер томон учиб келаётган 24 км узунликдаги сирли объектни пайқашди, у ноябрь ойида етиб келиши кутилмоқда. Аммо баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, бу ниқобланган ўзга сайёраликлар кемаси бўлиши мумкин.

 

Хабарга кўра, объект ўзини ғалати тутмоқда. Жумладан, у траекториясини ўзгартирмоқда ҳамда физика қонунларига мос келмайдиган тарзда ҳаракатланаётганга ўхшайди.

 

 

NASA бу объектни комета деб таснифлаган, бироқ икки нафар Гарвард олими бунинг бегона цивилизациядан юборилган «меҳмон» бўлиши мумкинлигига ишонмоқда.

 

Бегона объект жорий йилнинг 1 июлида аниқланган ва унга 3I/ATLAS деб ном берилган. Афсуски, мутахассислар унинг қаердан пайдо бўлганини аниқлай олишгани йўқ.

 

 

Гарвард университетининг таниқли астрофизиги Ави Лоуб янги илмий мақоласида ушбу объект – тарихда қайд этилган учинчи юлдузлараро объект – сунъий равишда бошқарилаётган бегона зонд бўлиши мумкин, деб ёзади.

 

Унинг фикрича, бу қурилма Ерни кузатаётган бўлиши мумкин.

 

Мазкур объект сабабли бир қатор фаразларга таянаётган олимлар бегона (яъни ер сайёрасидан ташқари) цивилизация мавжуд деган тахминга келмоқда.

 

Албатта, бу тахминга асос бўлувчи далиллар ҳам мавжуд. Масалан, бегона объектда «гравитацияга боғлиқ бўлмаган сезиларли тезланиш» борлиги кузатилган. У шунчаки комета бўлиши мумкин эмасдек, гўё. Чунки унда кометаларга хос газ чиқиш ҳодисаси кузатилмаган. Бу эса унинг табиий комета эмаслигидан дарак беради.

 

Мутахассислар яна бир қизиқ фикрни билдирмоқда. Гап шундаки, 3I/ATLAS'нинг Қуёшга энг яқин нуқтаси 29 октябрга тўғри келади. Айнан шу куни объект Қуёш томонидан бутунлай тўсилиб, Ер сайёрасидан умуман кўринмай қолади.

 

 

Бу ҳолат эса тасодиф бўлмаслиги ҳам мумкин. Бегона интеллект эҳтимол бу муддатдан Ердаги кузатувчиларни чалғитиш ёки яширин ҳаракатлар учун фойдаланишни мақсад қилгандир.

 

Гарвард университет мутахассислари ўз изланишини қисман «педагогик тажриба» сифатида тақдим этишган ва унда «Қоронғи ўрмон» гипотезасига таянилган. Бу гипотеза бегона ақл-идрок мавжуд бўлса, улар инсониятни потенциал хавф сифатида кўриши ва йўқ қилишга интилиши мумкинлигини назарда тутади.

 

Маълумот учун, «Қоронғи ўрмон» гипотезаси илк бор 2008 йилда ёзувчи Ситсин Люнинг «Қоронғи ўрмон» (The Dark Forest) романида илгари сурилган. У Ферми парадоксига тўғридан-тўғри эътироз сифатида қаралади.

 

Ферми парадокси «Агар коинотда бошқа ақл-идрокли мавжудотлар бўлса, нега биз уларни ҳали учратмадик?» деган саволга асосланади.

 

«Қоронғи ўрмон» гипотезаси эса бу саволга шундай жавоб беради:

 

Бегона цивилизациялар яширинади, чунки улар бошқаларни очиқча алоқа манбаи эмас, балки хавф ва йўқотиш манбаи сифатида кўради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//