Илм-фан
Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти олимлари томонидан «Улуғбек Зижи» (ёки «Зижи жадиди Кўрагоний») асари илк бор ўзбек, рус, инглиз ва хитой тилларида нашр этилди, деб хабар берди Фанлар Академияси.
Маълумот учун, асар XV асрнинг буюк астрономик мероси бўлиб, у Амир Темурнинг набираси, Мовароуннаҳр султони Мирзо Улуғбек (1394–1449) бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар томонидан яратилган.
Асар тўрт қисмдан иборат бўлиб, биринчисида хронология ва тақвимлар, турли халқларнинг йил ҳисоби, иккинчи қисмда сферик астрономия ва математик география масалалари ҳамда математик ва географик жадваллар берилган.
Учинчи қисм сайёралар ҳаракати ва юлдуз астрономиясига бағишланган бўлиб, унда 1014 та юлдузнинг каталоги келтирилган.
Тўртинчи қисм астрология, яъни мунажжимлар башорати тавсифига оид.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
77653
Жамият
56683
Жамият
55890
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ