
Жамият
Миллий паралимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Халқаро сузиш федерацияси - World Aquastics Бюроси таркибидан ўрин олди.
Бу ҳақида Мирзиёеванинг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди:
«Менга билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдираман ва фахр билан World Aquatics Бюроси таркибига кириш таклифини қабул қиламан!
Сингапурда сув спортлари бўйича Жаҳон чемпионати доирасида World Aquatics Жаҳон федерациясининг Конгресси бўлиб ўтди. Ушбу Конгресснинг асосий қарорларидан бири Ижроия қўмитаси Бюросининг янги таркибини шакллантириш бўлди.
Мен учун ушбу ташкилотнинг бир қисми бўлиш ва Ўзбекистон манфаатларини глобал даражада илгари суриш катта масъулиятдир. Бу эътироф фақат шахсан менга эмас, балки спортни ҳар қандай шароит ва имкониятлардан қатъи назар ҳамма учун очиқ қилиш йўлида меҳнат қилаётган жамоамизнинг ҳам ютуғидир.
Мени ишончим комил, Бюро фаолиятида иштирок этиш сув спорт турларини ривожлантиришга эътиборни оширишга хизмат қилади ва мен World Aquatics таркибидаги барча спорт турлари янада оммабоп бўлиши, шунингдек ўзбек спортчилари номлари жаҳон ареналарида янада баландроқ янграши учун барча куч-ғайратимни беришга тайёрман.»
Маълумот учун, Шаҳноза Мирзиёева Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари ҳам ҳисобланади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ