
Жаҳон
Европа комиссияси Хитойга тегишли Temu онлайн-савдо платформасини рақамли қонунчиликни бузганликда айблади. Айблов Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонун доирасидаги дастлабки тергов натижаларига асосланган.
«Далиллар шуни кўрсатадики, Temu платформасида ноқонуний маҳсулотларга дуч келиш хавфи жуда юқори», дейилади баёнотда.
Хабарга кўра, мазкур онлайн савдо тармоғи 2023-йилда Европа Иттифоқи ҳудудида ойига ўртача 93,7 миллион фойдаланувчини жалб қилган бўлиб, Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунга мувофиқ у «жуда йирик онлайн платформа» сифатида рўйхатга олинган. Бу эса унга истеъмолчиларни ҳимоя қилиш бўйича қўшимча мажбуриятларни юклайди.
Европа комиссияси октябрь ойида Temu'нинг иш услуби бўйича расмий терговни бошлаганидан сўнг, бу онлайн платформа яна эътибор марказига тушди.
Комиссиянинг шикоятлар рўйхатида асосий эътироз шуки — Temu Европа Иттифоқи стандартларига жавоб бермайдиган маҳсулотларни экспорт қилмоқда.
«Биз бозоримизда сотилаётган маҳсулотлар хавфсиз ва қонунларга мос деб ишониб, онлайн харид қиламиз. Аммо дастлабки баҳоларимизга кўра, Temu ўз фойдаланувчилари учун хавфларни Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунда белгиланган даражада баҳоламаяпти», дейди Европа Комиссияси вице-президенти Ҳенна Вирккунен.
Европа комиссияси эндиликда Temu'ни қуйидагиларда айбламоқда:
▪️ Сохта чегирмалар таклиф қилиш;
▪️ Сохта фойдаланувчи шарҳларини чоп этиш;
▪️ Сотувчилар ҳақида етарли маълумот бермаслик;
▪️ Фойдаланувчини ўзига боғлаб қўювчи, қарамлик келтирувчи илова дизайни.
Temu бу айбловларга жавоб бериш ҳуқуқига эга. Бироқ, агар комиссия хавотирлар сақланиб қолаётганини аниқласа, ДСА (Рақамли хизматлар қонуни) бузилган деб эълон қилиниши ва Temu йиллик даромадининг 6 фоизигача миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган.
Temu вакили компания Европа комиссия билан тўлиқ ҳамкорлик қилишда давом этишини билдирган. Бироқ комиссия вице-президентт бунга қуйидагича муносабат билдирган:
«Европа Иттифоқида онлайн харидорлар хавфсизлиги бўйича музокара бўлмайди — бизнинг қонунларимиз, жумладан Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонун интернетдаги кучли ҳимоя учун асосдир.»
Жамият
Илм-фан
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ