
Жамият
Вазирлар Маҳкамаси қарори (23.07.2025 йил, 462-сон) билан аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини оширишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилади.
Жумладан, ижтимоий ташаббуслар молиялаштирилади.
Бунда «Аёллар дафтари» жамғармаси орқали энг яхши ижтимоий лойиҳаларга БҲМнинг 60 баробаригача маблағ ажратилади. Фақат ишга туширилган лойиҳа камида 3 та иш ўрнини яратиши лозим.
Маблағлар хусусий шахсларга ускуналар ва хомашё учун, нодавлат-нотижорат ташкилотлар учун ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва иштирокчиларни ўқитиш учун ажратилади.
Бундан ташқари, кам таъминланган аёлларга ижара тўловининг 50 фоизигача компенсация берилади.
Бунда лимитлар даражаланади. Яъни:
▪️ БҲМнинг 2 бараваригача (республика бўйича);
▪️ БҲМнинг 3 бараваригача (Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида).
«Аёллар дафтари» жамғармасидан уй-жой таъмири учун маблағ ҳам берилади.
Унинг миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача бўлади.
Шунингдек, 2025 йил 15 августдан Тошкент ва Андижон вилоятларида «Саховат ва кўмак» жамғармаси орқали Ягона миллий ижтимоий ҳимоя тизими асосида ваучер тизими тажриба тариқасида йўлга қўйилади.
Кам таъминланганлар реестрига киритилган оилалар, хусусан, оила аъзоси бошига тўғри келадиган даромади истеъмол харажатлар минимумининг 2 бараваридан кам бўлганларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ