Жаҳон
Россиянинг йирик авиакомпанияси Аэрофлот хакерлар хакерлар ҳужумига учради. Бу ҳақда РБК нашри хабар берди. Оқибатда Аэрофлотнинг қарийб 50 га яқин рейси бекор қилинди.
Хакерлик ҳужумини Силент Cроw ва Киберпартизанлар (Киберпартизаны) гуруҳи хакерлари ўз бўйнига олган. Улар мамлакатдан ташқарида фаолият юритувчи белорусялик Киберпартизанлар БЙ жамияти аъзолари билан мазкур ҳужумга жавобгар эканини маълум қилган.
Гуруҳ хабарида айтилишича, хакерлар бир йил давомида авиакомпаниянинг корпоратив тармоғи ичида бўлиб, «Парвозлар тарихи бўйича тўлиқ маълумотлар базасини юклаб олиш» имконига эга бўлган. Улар 7000 нафар жисмоний ва виртуал серверларни йўқ қилиб, 20 Тб маълумотларни ўғирлаган. Бундан ташқари, улар ходимлар ва раҳбарнинг шахсий компьютерига, шунингдек, музокараларнинг аудио-ёзувлари ва кузатув тизимига кириш имконига эга бўлган.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
77355
Жамият
56495
Жамият
55694
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ