Ўзбекистонда 115 тонналик оғир юк ташувчи вагонлар ишлаб чиқарилади

Сақлаш
16:54 / 28.07.2025 9 0

Ўзбекистонда янги турдаги темир йўл юк вагонларини ишлаб чиқариш бошланмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон темир йўллари матбуот хизмати.

 

Унга кўра, Олмалиқ қуюв-механика заводи Олмалиқ кон-металлургия комбинати билан ҳамкорликда юк кўтариш қуввати 115 тонна бўлган 6 ўқли думпкар вагонларини маҳаллийлаштирган бўлиб, август ойида уларнинг серияли чиқарилиши бошланиши режалаштирилган.

 

Ушбу лойиҳа 2024 йил ноябрь ойида ўтказилган саноат ярмаркасида ОКМК, ЎТЙ ва Андижон механика заводи ўртасида имзоланган меморандум доирасида амалга оширилмоқда.

 

Лойиҳанинг умумий қиймати 501,76 млрд сўмни ташкил этади.

 

Шунингдек, Навоиюран давлат корхонаси буюртмаси асосида сульфат кислотасини ташиш учун мўлжалланган 15−9724 ва 15−9724−04 русумли темир йўл цистерналари ишлаб чиқарилмоқда. 10 та вагондан иборат биринчи партия фойдаланишга топширилди, жами 45 та вагон ишлаб чиқариш режалаштирилган.

 

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган вагонлар ҳам экспорт қилинмоқда. Хусусан, Туркманистоннинг Эге Логистика компанияси умумий қиймати $4,45 млн бўлган 15−9721 нефть маҳсулотларини ташиш учун 56 та цистернани етказиб бериш бўйича шартнома тузди. Буюртмачига $477 минглик олтита вагон топширилган. Вагонларнинг яна бир партияси туркманистонлик тадбиркорга жўнатилади.

 

Шунингдек, Қозоғистоннинг «Казсинк Темир Транс» компанияси Ўзбекистонда қайта ишланган олтин гугурт кислотаси ташувчи 10 дона вагон-сисистерналар шартномаси $301 мингга баҳоланмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//