1 августдан бошлаб қандай иқтисодий ва ижтимоий тартиблар кучга киради?

Сақлаш
13:10 / 28.07.2025 12 0

1 августдан бошлаб бир қатор иқтисодий ва ижтимоий тартиблар кучга киради.

 

Хусусан, энг кам ойлик ва БҲМ қуйидагича оширилади:

 
▪️Энг кам ойлик иш ҳақи: 1 271 000 сўм
▪️Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ): 412 000 сўм
▪️Давлат ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва талабалар стипендиялари 10% га оширилади.

 

Йўл қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори оширилади: 
 

  • ▪️Тақилмаган хавфсизлик камари — 206 000 сўм
  • ▪️Суғуртасиз ҳайдаш — 412 000 сўм
  • ▪️Қизил чироқда ўтиш — 824 000 сўм
  • ▪️Давлат рақамисиз авто бошқариш — 1 854 000 сўм
  • ▪️40 км/соатдан ортиқ тезлик — 3 378 400 сўм
  • ▪️Маст ҳолатда авто бошқариш — 9 377 000 сўм + 3 йилгача ҳуқуқдан маҳрум қилиш.

 

Чиқинди қарзи борлар электроэнергия учун пул тўлай олмайди. Яъни:

 

▪️ Ҳар ойнинг 3-санасигача қарздорлар рўйхати “Ҳудудий электр тармоқлари”га юборилади

▪️5-санасигача 2100 рақамидан SMS хабарнома юборилади

▪️5 кун ичида қарз тўланмаса, электр учун тўлов вақтинча блокланади

▪️Бу тартиб фақат 1 июлдан кейинги чиқинди қарзларига тааллуқли.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//