Фарзандига нисбатан зўравонлик қилган эркак 12 озодликдан маҳрум этилди

Сақлаш
12:43 / 28.07.2025 13 0

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти туманларидан биридаги оила ҳолатини ўрганиш жараёнида қизалоққа нисбатан отаси томонидан зўравонлик содир этилганини аниқлади. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар берди.

 

Ахборот матнида келтирилишича, Агентликнинг ижтимоий ходими оиланнинг ижтимоий мақомини белгилаш ва эҳтиёжмандлар рўйхатига киритиш мақсадида оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказишга юборади. Бу кўрик бўлса қизалоқ аввал айта олмаган воқеаларни очиқлашга туртки бўлиб, расмий тергов жараёнини бошлашга асос бўлган.

 

Хавфсизликни таъминлаш мақсадида қизалоқ вақтинча оилавий болалар уйига жойлаштирилиб, комплекс баҳолаш натижасида онаси қаромоғига топширилган. Ҳозирда қиз доимий ҳимоя остида бўлиб, тикланиш жараёнидан ўтмоқда. Унга тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.

 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги жабрланган болага ҳар томондан кўмак кўрсатиб, тегишли хизматлар фаолиятини мувофиқлаштирди. Натижада, қиз ҳимояга олиниб, айбдор қонунан жазога тортилди.

 

Суд қарорига кўра, 24 июль куни эркак ўз фарзандига нисбатан оғир жиноят содир этганликда айбдор деб топилган. Суд томонидан унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси, 3-қисми, «а», «б», «э» бандлари асосида 12 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Агентлик ахборот матни сўнгида ҳар бир боланинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун хизмат қилишини эслатиб ўтган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//