Тошкент метрополитенининг 6 та бекатида поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Сақлаш
11:19 / 28.07.2025 12 0

2025 йил 2 август санасидан бошлаб Тошкент метрополитенининг 6 та бекатдан иборат «Технопарк – Янгиобод» бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати режали профилактик ишларни амалга ошириш учун тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК хабар берди.

 

Бир неча йилдан буён йўловчиларга хизмат кўрсатиб келаётган Ер усти ҳалқа йўналишидаги 14 та бекатдан иборат «Технопарк – Қипчоқ» бекатлари ва бекатлар оралиғида метро поездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида, ер усти эстакадалари ва бекатлари маълум муддат фойдалангандан сўнг, режали профилактик ишларни амалга ошириш лозим.

 

Режали профилактик ишларни амалга ошириш учун 2025 йил 2 август санасидан бошлаб, 6 та бекатдан иборат «Технопарк – Янгиобод» бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати тўхтатилади.

 

Тошкент метрополитени йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик мақсадида, «Технопарк-Қипчоқ-Технопарк» метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади. Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонгги 05:00 дан тунги 23:00 га қадар амалга оширилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//