Сиёсат
Ижро интизомини самарали ташкил этишда давлат органлари раҳбарларининг маъсулияти янада оширилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот телеграм каналида маълум қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:
- давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар алоҳида тузилма сифатида бевосита биринчи раҳбарлар бўйсунувига ўтказилади;
- давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул тузилмаси ходимларининг Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Адлия вазирлигида режа-жадвал асосида ҳар уч йилда бир маротаба малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилади.
Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижросини назорат қилиш бўйича янги тартиб жорий этилиши муносабати билан
- Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармаси негизида 20 та штат бирлигидан иборат Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси ташкил этилади.
Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолатини баҳолаш амалиёти жорий этилади.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77532
Жамият
56607
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ