
Жамият
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 27 июль куни ўтказилган навбатдаги сессиясида бу ҳақда қарор қабул қилинди.
Хабарга кўра, Самарқанд шаҳрининг ёшига аниқлик киритишга масъул гуруҳ Афросиёб ва Кўктепа ёдгорликларида, ҳозирги Кўксарой майдони ўрнида бўлган Амир Темур аркида фанлараро тадқиқот усулларини қўллаш орқали комплекс қазув ишларини амалга оширган.
Таъкидланишича, Самарқанднинг қадимий ўрни ва ёшини ўрганиш 150 йилдан ортиқ вақтдан буён давом этиб келмоқда. Шаҳар дастлаб бундан 1500 йил олдин, кейинчалик 2000 минг йил, 1970 йилда 2500 йил олдин шаклланганлиги борасида хулосаларга келинган. 2000 йилларда эса Ўзбекистон – Франция қўшма экспедицияси янги маълумотларни аниқлаган ва Самарқанднинг ёши 2750 йил деб тасдиқлаган.
Аммо бу ҳам якуний хулоса бўлмаган ва шунинг учун шаҳарнинг хронологияси бўйича тадқиқотлар кейинги йилларда ҳам давом этиб келмоқда.
«Хусусан, жорий йилдаги қазишма маълумотлари Самарқанд шаҳридан 25 километр узоқликдаги Кўктепа ёдгорлигида 1993–2006 йилларда олиб борилган қазишма ишларининг таҳлили асосида мутахассислар томонидан янги қарашлар шаклланишига туртки берди»,деди сессияда сўзга чиққан Самарқанд Археология институти директори Мўминхон Саидов.
Ўзбекистон–Франция қўшма экспедицияси аъзолари М.Исомиддинов, Клод Рапен ҳамда М. Ҳасанов томонидан шу вақтга қадар Кўктепа ва Афросиёбда топилган материалларни қайта таҳлил қилиш орқали Самарқанд шаҳрининг шаклланиш даври 3000 йилга тенг эканлиги борасида фикр илгари сурилмоқда.
Қайд этилишича, милоддан аввалги минг йиллик бошларида, яъни бундан 3000 минг йил олдин бу ерда шаҳар ҳокими қароргоҳи ва ибодатхонани ўз ичига олган йирик шаҳар шаклланган. Бу ҳолат «Авесто»да тилга олинган «Гава Суғуда» ва «Суғуд» тушунчалари билан уйғунлашади. Унда «Гава Суғуда» деҳқончилик ҳудудини, «Суғуд» эса маъмурий марказни англатган. Ушбу марказ айнан Кўктепа бўлганлиги таъкидланади.
Милоддан аввалги ВИИ-ВИ асрларга келиб Суғднинг маркази ҳозирги Афросиёб тепалиги ўрнига кўчади.
Шу йилнинг март ойида Афросиёб ёдгорлигининг бир неча нуқтасида жумладан, арк ва шаҳристон қисмида, яъни мудофаа девори яқинида кенг кўламдаги қазув ишлари олиб борилган.
Қазишмалар давомида қадимий мудофаа девори табиий лесс қатлам устида гувалаксимон шаклдаги хом ғиштлардан қурилгани аниқланган.
Тадқиқотлар натижасида ушбу деворнинг ғарбий томонга қараб 22 метргача давом этувчи янги қисми маълум бўлган. Бу эса аркнинг милоддан аввалги ВИИ-ВИ асрлардаги меъморий режасига аниқликлар киритиш имконини берган. Шунингдек, Арк ҳудудидан милоддан аввалги ВИИ-ВИ асрлардан тортиб ХИИ асргача бўлган даврларга оид топилмалар чиққан.
Девор асосидан пастда жойлашган қатламлардан эса сопол парчалари, ҳайвон суяклари ва органик моддаларни ўз ичига олган археологик материаллар аниқланган.
7 метрдан зиёд чуқурликда милоддан аввалги ВИИ-ИВ асрларга мансуб мураккаб мудофаа тизими очиб ўрганилган. Иккита қазишмада аниқланган археоботаник ва археозоологик топилмалар таҳлил учун Франция, Германия ва Япония лабораторияларига жўнатилган.
Шу пайтгача тўпланган илмий маълумотлар тегишли идоралар, жумладан, Ўзбекистон Фанлар академияси, Маданий мерос агентлиги қошидаги илмий кенгашга жўнатилиб, уларнинг ижобий хулосалари олинган.
Сессияда Самарқанд шаҳрининг илк урбанизацияси милоддан аввалги ИИ мингинчи йиллик охири ва И мингинчи йиллик бошларига тааллуқли эканлиги ҳақидаги тақдимот материалларини маълумот учун олиш, Афросиёб ва Кўктепа ҳудудларида олиб борилган археологик қазишмалар натижасида топилган осори-атиқалар, илмий маълумотлар ва ҳужжатларни тегишли вазирлик ва идораларга тақдим этиш бўйича қарор қабул қилинган.
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ