
Жамият
Қурилиши тўхтатилган объектларнинг энг кўпи Янгиҳаёт туманига тўғри келмоқда.
Сўнгги ойларда Тошкентда айрим қурувчилар томонидан қурилиш меъёрлари ва қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари кўплаб аниқланди.
Шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, баъзилари зарур рухсат берувчи ҳужжатлар, экспертиза хулосалари ва техник маълумотномаларни олмасдан қурилишни бошлаб, фуқароларга ноқонуний равишда уй-жой сотишга уринган.
«Бундай хатти-ҳаракатлар натижасида айрим юртдошларимиз виждонсиз компанияларга ишониб, жамғармаларини йўқотиб, уй-жойсиз қолмоқда», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, пойтахтнинг бир қатор туманларида тўлиқ ҳужжатлар тўпламига эга бўлмаган 59 та обектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилган ҳамда обектлар электр таъминотидан узиб қўйилган.
Булар, туманлар кесимида:
▪️ Олмазор туманида – 5 та;
▪️ Чилонзор туманида – 5 та;
▪️ Миробод туманида – 8 та;
▪️ Мирзо Улуғбек туманида – 7 та;
▪️ Сергели туманида – 3 та;
▪️ Учтепа туманида – 2 та;
▪️ Яккасарой туманида – 2 та;
▪️ Янгиҳаёт туманида – 17 та;
▪️ Яшнобод туманида – 3 та;
▪️ Юнусобод туманида – 4 та;
▪️ Бектемир туманида – 3 та.
Ҳозирда қурилиш майдонларида назорат ва мониторинг ишлари давом эттирилмоқда. Ҳокимлик ҳар бир қонунбузарлик ҳолати бўйича қонуний чоралар кўрилишини билдирди.
Шунингдек, ҳокимлик уй-жой харид қилмоқчи бўлган фуқароларни огоҳликка чақирди. Бунда:
▪️ сотиб олаётган кўчмас мулкка оид барча ҳужжатларнинг асл нусхаларини (кадастр, экспертиза хулосалари ва кенгаш қарорлари, техник кўрик далолатномаси) талаб қилиш ва уларни синчковлик билан текшириш;
▪️ сотувчиларга пулни нақд ёки норасмий йўллар билан бермаслик, шартноманинг барча бандларини диққат билан ўрганиб чиқиш;
▪️ қурувчи ёки объектнинг қонунийлиги хусусида озгина шубҳа туғилса, шунингдек, компания ҳужжатларни тақдим этишни пайсалга солса, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий ботига мурожаат этиш тавсия этилди. Мурожаат ботида объектнинг қонуний мақоми ҳақида маълумот берилади.
«Тошкент шаҳар ҳокимлиги қурилиш талабларининг ҳар қандай бузилишига ва фуқаролар манфаатларига зарар етказувчи ҳаракатларга нисбатан қатъий ва муросасиз чоралар кўради», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ