
Маданият
Ўзбекистон халқ артисти, балерина, раққоса, устоз ва мураббий Гулнора Маваева 94 ёшида вафот этди, даб хабар берди Маданият вазирлиги.
1931 йил 30 июнь куни Тошкентда туғилган Гулнора Маваева 1941 йил Тамара Хоним номидаги балет мактабини тамомлайди. 1948 йил Навоий номидаги театр студияси қошидаги балет мактабини, 1951 йил Москва хореография билим юртининг ўзбек балет студиясини (М.А. Кохудова синфида), 1971 йил Ленинград хореография билим юртининг педагогика бўлимини тамомлаган. 1945-1949 ҳамда 1951-1957 йиллар оралиғида Гулнора Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри солисти бўлган.
Гулнора Маваева узоқ йиллар давомида балерина сифатида Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри саҳнасида классик балетлардаги ёрқин роллари билан томошабинларни хушнуд этган.
Унинг раққоса сифатида ўзбек халқ рақсларида яратган бебаҳо образлари нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг кўплаб мамлакати томошабинларини ҳам ўзига мафтун этган.
Гулнора Маваева Ўзбекистон халқ артисти Маъмура Эргашева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Феруза Сагдуллаева, Гулнора Низамова, Жамила Османова ва бошқа кўплаб истеъдодли шогирдларни тарбиялаган.
Артист ҳаётининг сўнгги кунларигача Ўзбекистон давлат хореография академияси ва Республика ихтисослаштирилган хореография мактаб-интернати ўқитувчилари ва талабаларига ўз билим ва тажрибалари билан бўлишиб келди.
Унинг шогирдлари эса бугунги кунда Ўзбекистон, Канада, Россия, Исроил, Америка, Германия каби давлатларда яшаб ижод қилмоқда.
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ