
Жамият
24-25 июль куни Тошкент шаҳрининг бир неча туманларида электр энергияси узилиш ҳолатлари кузатилди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мутахассисларни жалб этган ҳолда вазиятни ўрганди. “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” бошлиғи ва 11 нафар туман электр таъминоти корхоналари раҳбарлари интизомий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда УзА хабар берди.
Қайд этилишича, бугунги кунда пойтахтда 823 мингдан ортиқ электр энергияси истеъмолчилари бор. Бу 2024 йилга нисбатан 47,6 минг, жорий йил бошига нисбатан 21 мингтага кўпайганини билдиради.
Ўрганиш давомида пойтахтдаги электр энергияси таъминоти билан боғлиқ авариялар ва тармоқларда кучланишнинг пасайиб кетиши ортидан “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ бошлиғи ва 11 нафар туман электр таъминоти корхоналари бошлиқлари, 13 нафар туман корхонаси бош муҳандислари, 3 нафар туман корхонаси диспетчерлик хизмати ходимлари — жами 28 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилди.
Бош прокуратура ўрганишлари давомида “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖда қуйидагича тизимли муаммолар борлигини аниқлаган:
Штат етарли емас. Жамиятнинг 410 нафар ишчи-ходимдан иборат 78 та авария бригадаси, 34 та махсус автотранспорт воситаси юзага келаётган авария ҳолатларини бартараф этиш учун етарли эмас. 35 та штат бирликларига эҳтиёж мавжуд.
Кадрлар қўнимсизлиги. Сўнгги уч йилда жамиятда фаолият юритиб келаётган ходимларнинг 30 фоизи иш ҳақининг камлиги ва иш ҳажмининг катталиги сабабли тизимдан бўшаган. Шундан 228 нафари ёки 45 фоизи айнан эксплуатация хизмати мутахассисларини ташкил этади.
Тармоқ модернизацияга муҳтож. 9 749 километрдан ортиқ электр тармоғининг 2 540 километр ёки 26 фоизи таъмирталаб аҳволда, мавжуд 90 та подстанциянинг 9 таси модернизация қилиниши, 2 тасининг қуввати оширилиши лозим.
Махсус лабораториялар аҳволи оғир. Мавжуд 11 та махсус лаборатория автомашинасининг 6 таси замон талабларига жавоб бермайди, шундан тунги вақтда бор-йўғи иккитаси навбатчи сифатида ўз хизматини ўтамоқда. Бу бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳудудда ўчишлар содир бўлган тақдирда қисқа муддатда аварияни аниқлаш ва тўлиқ бартараф этиш имкони бермаяпти.
Call-марказга уланишда катта навбат. Ҳозирда тизимдаги 1154-рақамли CALL-марказ орқали мурожаатларни қабул қилувчи операторлар 5 нафарни ташкил этади. Шу сабабли оператор билан уланиш учун 60-70 тагача навбат юзага келган. Ўрганиш натижасида марказга қўшимча 10 нафар оператор бириктирилди.
Истеъмолчиларни огоҳлантириш. Чекловлар ва авариялар ҳақида истеъмолчиларни вақтида хабардор қилиш ҳам талаб даражасида ташкил этилмаган. Июль ойининг 23 кунида 64 та авария бўйича истеъмолчилар огоҳлантирилмаган, 112 таси бўйича эса кеч огоҳлантирилган.
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ