Жамият
Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олган корхона раҳбари иши кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.
2024-йилнинг ноябрь ойида Чирчиқ дарёсининг қирғоғидан экскаватор ёрдамида қум-шағал аралашмаси “Г.С.” МЧЖга тегишли тош майдалаш сехига олиб бориб тўкилаётгани аниқланганди.
Суд томонидан корхона раҳбари С.И. Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, узил-кесил ўташ учун 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жазони умумий тартибдаги колонияларда ўташ белгиланди.
Шунингдек, ҳуқуқбузардан давлат фойдасига жами 552 млн 153 минг сўм моддий зарар ва 38 млн 280 минг сўм жарима ундирилиши белгиланди.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77896
Жамият
56806
Жамият
56033
Жамият
51089
Жамият
//
Изоҳ йўқ