Дам олиш кунлари ҳарорат сезиларли даражада салқинлашади

Сақлаш
14:28 / 25.07.2025 19 0

Якшанба куни ҳаво сезиларли даражада салқинлашади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.

 

Иссиқ бироз пасайишига қарамай, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича кундуз кунлари +38...+40 даража атрофида, республика жанубида +41...+43 даражагача бўлган нисбатан юқори ҳаво ҳарорати сақланиб туради.

 

Якшанба куни ҳаво сезиларли даражада салқинлашади, ҳарорат +34...+37 даражагача, жанубда +38...+39 даражагача пасаяди. Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

 

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

 

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликгача эсади. Ҳарорат кундуз кунлари 25–26 июлда +38...+40 даража, 27 июлда +35...+37 даража, кечалари эса асосан +22...+25 даража бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//