Сиёсат
Ўзбекистон президенти Россиядаги самолёт ҳалокати муносабати билан Владимир Путинга таъзия йўллади, деб хабар бермоқда ЎзА.
24-июль куни Россиянинг Амур вилоятида бортида 43 киши билан учаётган йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Фожиадан ҳеч ким омон қолмаган. Шу муносабат билан президент Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинга таъзия йўллаб, марҳумлар оилаларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.
Маълумотларга кўра, Ан-24 йўловчи самолёти “Ангара” авиакомпаниясига тегишли бўлган. У Хабаровск—Благовешченск—Тинда йўналиши бўйича учган. Манзилга яқинлашиб, қўнишга тайёргарлик кўрган, бироқ биринчи уринишда қўна олмаган. Кейин иккинчи айланишга кетган, шундан сўнг самолёт билан алоқа узилган.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қидирув ишлари учун Ми-8 вертолёти ва қуруқликдаги хизматлар юборган. Қидирув натижасида самолёт қолдиқлари Тинда шаҳри яқинидан топилган.
Самолёт бундан 50 йил аввал ишлаб чиқарилган бўлса-да, унинг парвозга яроқлилик сертификати 2036-йилгача узайтирилгани маълум бўлди. Ҳалокат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77729
Жамият
56710
Жамият
55934
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ