Ўзбекистонлик ҳамширалар Британияга ишга юборилади

Сақлаш
11:51 / 25.07.2025 23 0

Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Уэлснинг CAVC English Academy коллежи вакиллари Алун Реес, Тереза Бразертон ва Бен Гарнер билан онлайн учрашув ўтказди.

 

Унда Ўзбекистондан Буюк Британияга қонуний ишчи кучини жалб қилиш, мигрантларнинг касбий таълим ва инглиз тили кўникмаларини эгаллашини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма лойиҳалар кўриб чиқилди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон ҳамшираларига касбий инглиз тилини ўргатиш орқали уларни Буюк Британия соғлиқни сақлаш тизимида ишга жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Уэлс томони Ўзбекистонда меҳнат мигратсияси соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, вилоятлардаги тайёрлов курслари ва меҳнат мигрантларига яратилган қулайликлар ҳақидаги маълумотлар билан танишди.

 

Британия томони, ўз навбатида, Ўзбекистон билан касбий таълим йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйишдан мамнун эканини билдириб, мамлакат ҳамшираларининг инглиз тили билиш даражасини оширишда амалий ёрдам беришга тайёрлигини тасдиқлади.

 

CAVC English Academy Уэлсдаги энг йирик касбий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Ўқув дастурлари турли соҳа вакиллари учун мўлжалланган. Муассаса 20 йилдан бери фаолият юритади ва ҳар йили 30 мингдан ортиқ ўқувчи учун юзлаб курсларни таклиф қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//