Сиёсат
Ўзбекистон президентини ҳақорат қилиш билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбланаётган ўзбекистонлик эркак О.Ё. Бокудан Тошкентга экстрадитсия қилинди. Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси хабар берди.
Маълум қилинишича, 43 ёшли фуқаро давлатлараро қидирувга берилиб, жорий йилнинг апрель ойида Озарбайжонда қўлга олинган. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
“Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги конвенсия”га асосан, айбланувчининг экстрадитсияси ҳақида қарор қабул қилиниб, у Ўзбекистоннинг ваколатли органларига Озарбайжон Адлия вазирлиги Пенитенсиар хизматининг махсус конвойи кузатувида топширилган.
Ўзбекистон Жиноят кодексининг 158-моддасига кўра, президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, матбуот ёки бошқа оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникатсия тармоқларидан ёки интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда уни ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77896
Жамият
56806
Жамият
56033
Жамият
51089
Жамият
//
Изоҳ йўқ