
Жамият
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Миробод туманидаги Янги Миробод маҳалласида қурилиш бошланиб, у ердаги катта яшил ҳудуд йўқолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Тарқалган фотосуратларда ушбу жойнинг аввалги ва ҳозирги ҳолати солиштирилгани, яшил майдон эса кескин камайгани кўзга ташланади.
Мазкур ҳолат юзасидан Экопартия депутати Наврўзбек Юсупов томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига депутатлик сўрови юборилди.
“Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий ўрнатилганига қарамай, минг афсуски ҳамон қурилиш жараёнларида дарахтларни кесиш ҳолатлари тўхтамаяпти.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Янги Миробод маҳалласи, Авлиёота кўчаси 124-уй манзилида яшиллик ва дарахтзорлар йўқолиб, ўрнига тупроқ ер юзага келганлиги ҳамда ушбу манзилда қурилиш ишлари амалга оширилаётганлиги юзасидан маълумотлар тарқалмоқда.
Хабарларга илова қилинган фотосуратларда ушбу ер участкасининг олдинги ва ҳозирги ҳолати акс этган бўлиб, унда ҳудуддаги яшиллик кескин камайиб кетганини кўриш мумкин”, дейилади Ўзбекистон Экологик партиясининг расмий каналида.
Бундан ташқари, сўровда ҳудуддаги дарахтлар хатловдан ўтказилгани, дарахтларни йўқ бўлганлик ҳолати нима билан изоҳланиши, ер участкаси тадбиркорлик субектига ажратилишида ер қонунчилиги талабларига риоя этилгани, қурилишнинг амалга оширилиши Тошкент шаҳрининг 2045-йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режасига мувофиқлиги, қурилиш жараёнида дарахтлар кесилишининг олдини олиш ва сақлаб қолиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилгани ҳақида саволлар ҳам келтирилган.
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ