Жамият
Ўзбекистонда 1 августдан чиқинди хизматларидан қарздорлар учун электр тўловига чеклов кучга киради. Сенаторлар буни жорий этишда юзага келадиган айрим муаммоларга эътибор қаратди.
Қонунга мувофиқ, маиший чиқиндилар хизмати учун мажбурий тўлов бўйича қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда, истеъмолчи мазкур қарздорлик ҳақида СМС орқали огоҳлантирилганидан сўнг 5 кун ичида қарздорликни бартараф этмаса, электр энергияси бўйича тўловларни қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилиши назарда тутилган.
Бироқ сенаторларнинг билдиришича, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “ҲЕТ” иловасида аҳоли томонидан маиший чиқинди хизмати бўйича қарздорлик ҳақидаги маълумотлар акс этмаётгани, “Тоза макон” электрон биллинг тизими билан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг биллинг тизими ўртасида тўлиқ интеграция таъминланмагани, шунингдек, айрим истеъмолчиларда чиқинди хизмати бўйича шартнома мавжуд эмаслиги ҳамда абонент ҳисобрақамларида ноаниқликлар жамоатчиликда ташвиш туғдирмоқда.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ҳамда Энергетика вазирлигига маълумотлар алмашинуви жараёнида юзага келаётган муаммолар юзасидан аниқ маълумот ва уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар тақдим этиш сўралди.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77896
Жамият
56807
Жамият
56033
Жамият
51089
Жамият
//
Изоҳ йўқ