Андижонда ишчисини “самосуд” қилган дўкон эгасига жиноят иши қўзғатилди

Сақлаш
11:02 / 23.07.2025 12 0

Андижон вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон шаҳридаги Аслзаде боутиқуэ кийим дўкони эгаси бўлган аёл бошқа бир аёлга нисбатан зўравонлик ишлатаётгани акс этган видеолар юзасидан муносабат билдирди. Ушбу иш юзасидан зўравонлик қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди

 

Қайд этилишича, видеодаги ҳолатлардан бири 2024-йилнинг 15-декабрь куни содир бўлган ва ўзаро қарз масаласи сабабли келиб чиққан. Шаҳарнинг Ҳунарманд маҳалласидаги кийим дўкони эгаси 33 ёшли А.П. қўл остида сотувчи бўлиб ишловчи 20 ёшли С.С.га нисбатан тазйиқ ва зўравонлик каби хатти-ҳаракатларни содир этган.

 

ИИБга кўра, жабрланувчи унга нисбатан бўлган тазйиқ ва зўравонлик ҳолати юзасидан илгари ИИОга ёки яқинларига хабар бермаган.

 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 138-моддаси 2-қисми (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ушбу модда билан айбдор деб топилганлар 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Дўкон эгаси протсессуал тартибда ушланди. Тергов иши Андижон вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

 

Foto: Andijon viloyati IIB.

 

Бошқарма ушбу суратдаги фуқаронинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан жабрланганлар 102 қисқа рақамига, Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБнинг телефон рақамига — 74 223 59 52 ёки яқин орадаги ИИБга мурожаат қилишларини сўради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//