Ўзбекистон ДХХ раиси Кобулда “Толибон” мудофаа вазири билан учрашди

Сақлаш
09:44 / 23.07.2025 10 0

22-июль куни Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги делегатсия Кобул шаҳрида “Толибон” Миллий мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Ёқуб билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ариана Неwс нашри хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, учрашувда ДХХ раисининг ўринбосари Фаррух Мухторов, ДХХ раисининг ўринбосари — чегара қўшинлари қўмондони Салимжон Ҳасанов ва бошқа расмий делегатсия аъзолари қатнашган.

 

Учрашувда Ўзбекистон делегатсияси Афғонистондаги хавфсизлик ҳолати ва иқтисодий тараққиётдан мамнун эканини, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаган.

 

Таъкидланишича, Миллий мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Афғонистон бўйича халқаро майдонларда Ўзбекистон ҳукуматининг ижобий позитсиясини эътироф ва икки қўшни давлат ўртасидаги алоқаларнинг кенгайиб бораётганини қайд этган.

 

“Учрашувда томонлар чегара ҳамкорлиги, ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш ва бошқа тегишли масалалар юзасидан фикр алмашди”, дейилади хабарда.

 

Шунингдек, Баҳодир Қурбонов Ички ишлар вазирлигининг вазифасини бажараётган Сирожиддин Ҳаққоний билан ҳам учрашув ўтказган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//