Жамият
Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажримлар ортиб бормоқда. Бу ҳақда Статистика қўмитасининг мамлакатдаги демографик ҳолат бўйича хисоботида қайд этилган.
Унга кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–июнь ойларида 23,3 мингта никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилган. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 800 тага кўп. Ажримларнинг 60,6% (14,1 минг) шаҳарларда, 39,4% (9,2 минг) қишлоқ ҳудудларида кузатилган.
Энг кўп ажрим ҳолатлари Тошкент шаҳри (1,5 минг), Тошкент вилояти (1,2 минг) ва Фарғона вилояти (1,2 минг)да қайд этилган. Энг кам ажрим эса Навоий вилоятида — 310 та.
2025 йилнинг биринчи ярмида 95,3 мингта никоҳ қайд этилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 мингтага кам.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77729
Жамият
56710
Жамият
55934
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ