
Иқтисод
Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Жиззах вилоятига ташриф буюриб, Зомин технопарки махсус саноат зонасини бориб кўрди, дея хабар берди Президент матбуот хизмати.
Мазкур мажмуанинг қурилиши 2024 йил 27 июнда давлат раҳбари томонидан бошлаб берилган. 400 гектарда барпо этилаётган технопаркда хитойлик инвесторлар билан бирга 1 миллиард 200 миллион долларлик 31 та лойиҳа амалга оширилади.
Ўтган даврда зарур инфратузилма ва иншоотлар барпо этилган. Яқинда илк корхона - “Xinjiang Honglin Tiandi” компанияси томонидан қиймати 10 миллион долларлик бетон маҳсулотлари тайёрлаш лойиҳаси ишга туширилди. Унда 60 кишининг бандлиги таъминланган.
Айни кунларда 42 миллион долларлик иккинчи лойиҳа бўйича ишлар якуний босқичда. Унда “Midea” бренди остида йилига 300 минг дона маиший электр техникалари ишлаб чиқарилади. 150 та иш ўрни очилади.
Ташриф давомида Президентга шу ва навбатдаги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди.
Қайд этилишича, биринчи босқичда махсус саноат зонасига 9 та лойиҳа жойлаштирилган. Ҳозирда қарийб 300 миллион долларлик яна 7 та лойиҳа бўйича қурилиш ишлари давом этмоқда. Уларда қурилиш материаллари, конструкциялар, электр техникаси ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, логистика ва тренинг маркази ташкил этилади.
Умуман, саноат зонасидаги барча лойиҳалар натижасида қарийб 5 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, 15 турдаги янги маҳсулот ўзлаштирилиб, 70 миллион долларлик экспорт салоҳияти яратилади. Бунда 5 мингдан ортиқ фуқаро иш билан таъминланади.
Президент шунингдек, ташриф давомида инвесторларга кўмаклашиб, лойиҳаларни тезлаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Саноат соҳаларига мос мутахассислар тайёрлаш, ёшлар бандлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.
Жамият
Жамият
Спорт
Иқтисод
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ