Бухорода таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар аниқланди

Сақлаш
13:04 / 22.07.2025 7 0

Бухорода сотилаётган оздирувчи қаҳвалар таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар аниқланиб, уларнинг савдосига чек қўйилди, дея хабар берди Давлат хавфсизлик хизмати.

 

ДХХнг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида Ғиждувон туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 1985 йил туғилган муқаддам судланган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

 

 

Текширувда чет элда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 34 050 дона “KETO COFFEE MIX SLIM COFFEE”, 2790 дона “SLT SLIM LUX COFFEE”, 3000 дона “HOODIA CACTUS SLIMMING COFFEE”, 720 дона “SLIM GREEN COFFEE”, 5280 дона “NATURE COMPLEX LK FAT BURNING”, 1000 дона “ЛАО СЭ ЛОН”, 12 132 дона “FIT90 FAT BURNER”, 13 392 дона “РЕДУКСИН ЛАЙТ”, 23 292 дона “ЦЫНЗИШОУ PLUS” ва бошқа турдаги дори воситалари аниқланган.

 

Қайд этилишича, «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» ДМ хулосасига кўра, мазкур дори воситалари таркибида «сибутрамин» моддаси мавжуд бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида»ги 818-сонли қарорига кўра «сибутрамин» кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган.



Ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 251-1 моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Олиб борилаётган тергов ҳаракатлари доирасида ушбу дори воситаларининг хориждан олиб келиниши билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//