Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудлари газ таъминотидан вақтинча узилади

Сақлаш
09:45 / 10.01.2022 774 0

Тошкент шаҳридаги Чилонзор ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудлари 10 январда 8 соатга газ таъминотидан узилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» матбуот хизмати хабар қилди.

 

Маълум қилинишича, Чилонзор тумани 20-А мавзеда жойлашган ерусти Д-57 миллиметр паст босимли газ қувурини бошқа хавфсиз жойга кўчириш ишлари «Чилонзортумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган. Шу сабабли, 10 январь куни соат 10:00 дан 18:00 гача ушбу манзилдаги 8 та кўп қаватли уйларда ҳамда 2 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

 

Шунингдек, Яшнобод тумани 3-тор Мумтоз кўчасида жойлашган ўрта босим Д-57 миллиметр ерости газ қувурида ҳамда Оҳанграбо кўчасида жойлашган Д-50 миллиметр ўрта босим газ қувуридан газ сизиб чиқиш ҳолатларини бартараф қилиш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли 10 январь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Д.Усманова, Каримова, Уйсозлар, Мумтоз, Оҳанграбо, Чашма, Шавкат, Садаф, Чарос, Мулойим, Табибий ҳамда Табассум кўчаларидаги аҳоли ҳамда улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

 

«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраб, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг газ таъминоти қайта тикланишини билдирган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//