
Жамият
Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган 23 нафар аскар ва зобитлар ҳақида «Елкамда Ватаннинг юки бор» номли китоб-альбом тайёрланди.
Мудофаа вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган 23 нафар аскар ва зобитлар ҳақида «Елкамда Ватаннинг юки бор» номли китоб-альбом тайёрланди. 21 июль куни Ғалаба боғида ушбу китобнинг илк тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов ҳамда Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Ҳамдам Қаршиев иштирок этди.
Шунингдек, маросимда ватан йўлида жон берган ҳарбийларнинг ота-оналари, яқинлари ҳам қатнашди. Улар сўзга чиқиб, давлат ва миллат улуғлар экан, уларнинг яқинлари ҳали ҳам тириклигини, ватан учун жон бериши энг катта шараф эканини қайд этди. Уларга китоб-альбомнинг илк нусхалари тантанали равишда топширилди.
«Давлатимиз раҳбари томонидан, Янги Ўзбекистонда нафақат ўтган асрлардаги, балки Ўзбекистон учун жон берган ҳар бир замондаги инсонни хотирлаш, унинг ҳурматини жойига қўйиш сиёсати олиб борилмоқда. Инсон қадри ғояси ҳам аслида мана шудир. Зеро, юрт хавфсизлиги ва миллати тинчлиги йўлида ўз жонини қурбон қилган бу йигитларни унутишга ҳаққимиз йўқ», деди Отабек Ҳасанов.
Шундан сўнг маросимнинг бадиий қисми бўлиб ўтди ва унда ватанпарвар, миллий қўшиқлар ижро этилди. Шу билан тадбир юқори ва кўтаринки кайфиятда якунланди.
Жамият
Спорт
Иқтисод
Жамият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ