Ой охиригача жазирама сақланиб қолади

Сақлаш
18:40 / 21.07.2025 5 0

Ўзгидромет 30 июлгача бўлган об-ҳаво мaълумотини эълон қилди.

 

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 23–26 июлда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +22– +27°, кундузи 23–25 июлда +37– +42°, 26–30 июлда +34– +39° бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 23–26 июлда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 23–28 июлда 24– +29°, 29-30 июлда 23-28°, кундузи 23–26 июлда +38– +43°, 27–30 июлда +35– +40° бўлади.

 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 23–26 июлда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 23–28 июлда +23– +28°, 29-30 июлда +22– +27°, кундузи 23–26 июлда +36– +41°, 27-28 июлда +35– +40°, 29-30 июлда +34– +39° бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 23–26 июлда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 23–28 июлда +25– +30°, 29-30 июлда +23– +28°, кундузи 23–27 июлда +38– +43°, 28–30 июлда +37– +42° бўлади.

 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23–27 июлда +23– +28°, 28–30 июлда +22– +27°, кундузи 23 июлда +36– +41°, 24–28 июлда +35– +40°, 29-30 июлда +33– +38° бўлади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 23–26 июлда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23–27 июлда +19– +24°, 28–30 июлда +17– +22°, кундузи 23–26 июлда +28– +33°, 27–30 июлда +25– +30° бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//