
Спорт
Грузиянинг Батуми шаҳрида аёллар ўртасида бўлиб ўтаётган FIDE Жаҳон кубоги баҳсларида Умида Омонова мусобақа тарихида рекорд натижа кўрсатди.
19 ёшли ўзбекистонлик шахматчи дунё рейтинги бўйича 90-ўринни эгаллаб турган бўлишига қарамай, Жаҳон кубогининг 1/8 финалигача етиб борди ва бу натижа орқали энг паст рейтинг билан Жаҳон кубоги 1/8 финалига йўл олган шахматчига айланди.
Маълумот учун, Омонова дастлабки учта ўйинда франциялик Софи Миле, полшалик Алина Кашлинская ва қозоғистонлик Элназ Калиахметларни таслим этган.
Кейинги, тўртинчи босқичда у дунё рейтингида 3-ўринни эгаллаб турган Тингжи Лига қарши баҳс юритди ва имкониятни бой берди.
Умида Омонова ушбу мусобақада 9500 АҚШ доллари ишлаб олди.
Жамият
Маданият
Спорт
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ