Жамият
Хитойда бўлиб ўтган «Ўткир тиғ–2025» халқаро снайперлар мусобақасида Ўзбекистон Миллий гвардияси мерганлари ғолибликни қўлга киритди.
Халқаро снайперлар мусобақасида 25 та давлатдан жами 45 та жамоа иштирок этган.
Беллашувлар 4 та йўналишда бўлиб ўтган. Ҳар бир йўналиш бўйича ўринлар алоҳида белгиланган.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон Миллий гвардияси жамоаси беллашувларнинг энг мураккаби, юқори жанговар шайлик ва моҳирликни талаб қилувчи 2 та шарти бўйича (хусусан, мажмуавий мерганлар машқи ва шаҳар шароитида баланд бинодан отиш машқи) рекорд натижа қайд этган.
Қолган йўналишлар(яккалик ҳамда экстремал мерганлик машқлари)да ҳам ўзбекистонлик мерганлар совринли ўринларни эгаллаб, мусобақа якунига кўра 8 та медаль, 10 та диплом ва қимматбаҳо совғалар шунингдек, Мусобақа кубогини қўлга киритган.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77729
Жамият
56710
Жамият
55934
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ