Энди ўзбекистонликлар сайёҳлик кемаларида ҳам ишлаши мумкин

Сақлаш
12:06 / 21.07.2025 6 0

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда Македониянинг «Коузон Corporation» компанияси ўртасида ҳамкорликда меҳнат фаолиятини ташкиллаштириш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

 

Хабарга кўра, эндиликда хорижда ишлаш истагида бўлган, инглиз тилини биладиган ўзбекистонликларни туристик кемаларида ташкиллаштирилган тарзда ишга жойлаштириш имконияти яратилади.

 

Маълумот учун, «Коузон Corporation» 28 йилдан буён дунё бўйлаб 18 та давлатда фаолият юритиб келмоқда. Лайнерлар — Ўрта ер денгизи, Тинч океани, Скандинавия, Болтиқ, Кариб денгизи каби йўналишларда ҳаракатланади.

 

Компания ушбу лайнерларга малакали кадрларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича катта тажрибага эга. Йилига дунё бўйлаб 20-25 минггача мутахассисларни иш билан таъминлайди.

 

Кемалардаги ойлик маошлар дастлабки 6 ойлик шартномада 1200 АҚШ долларидан бошланади. Сўнгра икки ой таътил берилади ва кейинги олти ойлик янги шартномада тажрибага қараб маош кўтарилиб боради ҳамда 4000 АҚШ долларигача етади.

 

Яшаш билан боғлиқ харажатлар ҳам компания ҳисобидан қопланади.

 

Бундан ташқари, томонлар келишувига кўра, ишлаш учун зарур бўлган C1/D транзит визасини олиш жараёнлари соддалаштирилади ва иш берувчи томонидан 45–90 кун оралиғида расмийлаштирилади.

 

Учрашув якунида мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича Йўл харитаси ишлаб чиқилиши белгиланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//