Тошкент ҳавосига хавфли кимёвий модда сизиб чиққани маълум бўлди

Сақлаш
09:52 / 21.07.2025 10 0

ФВВ ахборот хизматининг ёзишича, бугун Тошкент шаҳар ФВБга Олмазор тумани, Узумбоғ кўчасида ҳаводан олтин гугурт ҳиди келаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда ҳам бундай хабарлар кенг тарқалган.

 

Хабарга асосан, зудлик билан Тошкент шаҳар ФВБнинг Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик ҳимоя бўлимлари айтилган манзилга етиб борган.

 

Бирламчи маълумотларга кўра, омборхонада жойлашган сиғимдан перекис водород моддаси очиқ ҳавога сизиб чиқиши кузатилган.

 

Тонги соат 3:19 да берилган хабарда вазият тўлиқ назоратга олингани, барча тегишли хизматлар воқеа жойида ҳамкорликда иш олиб борилаётгани маълум қилинган.

 

Кейинчалик берилган қўшимча маълумотда Тошкент шаҳар ФВБ Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик ҳимоя бўлимлари томонидан ушбу ҳолат соат 04:00 да тўлиқ бартараф этилгани айтилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//