Жамият
Ўзбекистонда 3500 нафар аёл фарзандини таъминлаш учун алимент тўлаш мажбуриятини олган, дея маълум қилди Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати.
Хабарга кўра, 2018 йилда алимент ва моддий таъминот ундирувлари бўйича жами 240 мингта ижро ҳужжати мавжуд бўлган бўлса, 2025 йилнинг 1-ярим йиллиги бўйича бу кўрсаткич 348 мингтани ташкил этган. Бу кейинги 7 йил давомида иш юритувдаги алимент бўйича ҳужжатлар 45 фоизга ўсганини кўрсатади.
Шундан 3500 нафар онадан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари қайд этилган.
Аёллар томонидан алимент тўланиши ҳолатлари бўйича энг кўп кўрсаткич Самарқанд вилоятига тўғри келмоқда. Ундан кейинги ўринлардан эса Фарғона, Сурхондарё ва Андижон вилоятлари жой олган.
Эслатиб ўтиш лозим, одатда алимент тўлаш мажбурияти эркаклар зиммасида бўлади, бироқ суд қарорлари асосида болаларнинг васийлиги оталарига берилганда, баъзи ҳолатларда она алимент тўловчиси сифатида қайд этилади.
«Оналар томонидан алимент тўлаш ҳолатлари кам учраса-да, охирги йилларда алимент тўловчилар сони кўпайиши билан бирга бундай ҳолатлар сони ҳам ортиб бормоқда», дейилади хабарда.
Бюро бола ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида ҳар икки томоннинг тенг жавобгарлигини таъминлашга ҳаракат қилмоқда.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77729
Жамият
56710
Жамият
55934
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ