
Жамият
«Ниҳол» мукофоти совриндори Гулжаҳон Холхўжаева муаллифлик ҳуқуқларини бузганлиги учун жаримага тортилди, деб хабар берди Адлия вазирлиги.
Маълум бўлишича, «Саломий» тахаллуси билан танилган шоир Абдусаид Абдусаломов ўзига тегишли «Сенмидинг» номли шеъридан рухсатисиз фойдалангани учун ҳуқуқбузарга тегишли чора кўрилишини сўраб мурожаат қилган.
Вазирлик мазкур мурожаатни ўрганиб чиққан.
Ўрганиш мобайнида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ижросидаги “Сенмидинг” номли қўшиқ шеъри, хонанда Гулжаҳон Холх ъжаева томонидан муаллиф рухсатсиз фойдаланганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 177 прим 1-моддасининг биринчи қисми билан жарима жазоси тайинланган.
Маълумот учун, қонунчиликка мувофиқ муаллиф ҳуқуқбузардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилишга ҳақли ҳисобланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ