
Жамият
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Австралияда бўлиб ўтаётган 66-Халқаро Математика Олимпиадасида иштирок этиб, ўз тарихидаги энг яхши натижани қўлга киритди.
Умумий ҳисобда жамоа ҳисобига 4 та кумуш, 1 та бронза медаль олиб келган ўқувчилар қуйидагича:
▪️ Элбек Зоҳиджонов – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб, 10-синф ўқувчиси (кумуш медаль);
▪️ Асадбек Бобоқулов – «Artel Technical School» НТМ'нинг 11-синф ўқувчиси (кумуш медаль);
▪️ Расулбек Ғаффоров – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб, 10-синф ўқувчиси (кумуш медаль);
▪️ Беҳруз Элмуродов – Миришкор туман 21-мактаб, 11-синф ўқувчиси (кумуш медаль);
▪️ Озодбек Ахтамов – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб, 11-синф ўқувчиси (бронза медаль);
▪️ Умарбек Убайдуллаев – Сергели туман ихтисослаштирилган мактаби, 7-синф ўқувчиси (Honourable mention).
Маълумот учун, Ўзбекистонда халқаро фан олимпиадаларида совриндор бўлган ўқувчилар қуйидагича тақдирланади:
2-ўрин учун:
➖ ўқувчиларга — 562 млн 500 минг сўмдан (БҲМнинг 1 минг 500 баравари);
3-ўрин учун:
➖ ўқувчиларга — 375 млн сўм (БҲМнинг 1 минг баравари).
Эслатиб ўтиш лозим, Ўзбекистон терма жамоаси 2024 йилги Халқаро Математика Олимпиадасида жами 2 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритган эди.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ