Бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича давлат гранти тасдиқланди

Сақлаш
11:57 / 19.07.2025 6 0

Кеча, 18 июль куни «Давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент фармойиши қабул қилинди.

 

Фармойиш билан 2025/2026 ўқув йили ва келгуси 3 ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди.

 

Бунда:

 

🔵 бакалавриат босқичига кундузги таълим шакли бўйича:

 

▪️ 2025/2026 ўқув йили учун – 35 500 та;

▪️ 2026/2027 ўқув йили учун – 36 023 та;

▪️ 2027/2028 ўқув йили учун – 36 460 та;

▪️ 2028/2029 ўқув йили учун – 36 761 та.

 

🔵 магистратура босқичига кундузги таълим шакли бўйича:

 

▪️ 2025/2026 ўқув йили учун – 9 922 та;

▪️ 2026/2027 ўқув йили учун – 10 191 та;

▪️ 2027/2028 ўқув йили учун – 10 477 та;

▪️ 2028/2029 ўқув йили учун – 10 784 та.

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

 

✔️ республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига ажратилган 1 320 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан;

 

✔️ давлат олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган, хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун 30 та давлат грантининг таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти бўйича;

 

✔️ Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда хотин-қизлар учун ажратилган 4 000 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан таклифларни Давлат комиссиясига тақдим этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//