Дам олиш кунлари ҳам жазирама об-ҳаво давом этади

Сақлаш
14:54 / 18.07.2025 6 0

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимлари кириб келиши давом этади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

 

Прогнозларга кўра, 18–20 июль кунлари кундузи ҳарорат 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даражагача кўтарилади.

 

Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида дам олиш кунлари иссиқ бироз пасайиши кутилмоқда. Якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кундузи 35-38 даражани ташкил этади.

 

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

 

Тошкентда асосан булутсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечалари 24-27 даража, кундуз кунлари 40-43 даража атрофида бўлади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//